Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Футболдаги жанжал: безорилар жавобгарликка тортилди

Футболдаги жанжал: безорилар жавобгарликка тортилди

30 декабрь 2019, Понедельник
196
0

2019 йилнинг 29 декабрь куни ижтимоий тармоқларда футбол мусобақасидаги муштлашувга оид видеотасвирлар тарқалди. Бу тасвирлар Жиззах вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармаси спорт майдонида Шароф Рашидов туманининг “Жиззах барс” ҳамда Зафаробод туманининг “Зафар” жамоалари ўртасида кечган баҳс давомида олинган.

Жанжални ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган Зафаробод тумани, Чўлигулистон маҳалласи яшовчи, туман молия бўлими ходими, 1984 йилда туғилган Пардабой Юлдашев ҳамда худди шу манзилда яшовчи, 1990 йилда туғилган Эргашбой Жўраевлар келтириб чиқарган. Яъни, улар томошабинлар секторидан футбол майдонига тушиб, ҳакамни ҳақорат қилганлар. Натижада ҳакамлар ва томошабинлар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Ҳолат жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида хизматга жалб қилинган ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан тезликда бартараф қилинган. Жанжалда ҳеч кимга жароҳат етмаган.

Ҳуқуқбузарлар Пардабой Юлдашев ҳамда Эргашбой Жўраевларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.

    Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

           

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар