Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ғаллаоролдаги йўл-улов ҳодисаси натижасида бир киши вафот этди

Ғаллаоролдаги йўл-улов ҳодисаси натижасида бир киши вафот этди

03 январь 2020, Пятница
162
0

 Бугун соат 5:30 лар атрофида Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” йўлида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси содир бўлди.

Маъум бўлишича, Жиззах шаҳар, Сайҳун маҳалласида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган А.Ш. “Нексия” русумли автоуловини 80 км/с тезлик билан бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда, йўл четида тўхтаб турган Бухоро вилояти, Когон туманида истиқомат қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро С.У. га тегишли “Волво” русумли автомашинага урилган.

Йўл-улов ҳодисаси натижасида “Нексия” русумли автомашина салонида бўлган 1991 йилда туғилган аёл М.Ғ. воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар