Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Форишда ҳайдовчи пиёдани белгиланган жойдан ўтаётганида уриб юборган

Форишда ҳайдовчи пиёдани белгиланган жойдан ўтаётганида уриб юборган

03 январь 2020, Пятница
146
0

 Жорий йилнинг 2 январь куни Фориш тумани, Оқтепв маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Жиззах-Қизилча” йўлида йўл-улов ҳодисаси содир этилган.

Маълум бўлишича, туманнинг Оқтепа маҳалласида яшовчи, киракашлик билан шуғуллуниб келган, 1988 йилда туғилган Ю.У. ўзига тегишли “ВАЗ-2101” русумли автоуловни 60 км/с тезлик билан бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Жабрланувчи М.М. туманнинг Э.Камолов маҳалласида яшовчи фуқаро бўлиб, ҳозирда туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига “Ўнг ва чап оёқ болдир суяклари ёпиқ синиши, бош мия чайқалиши” ташҳиси билан ётқзилган.    

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.             

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар