Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Форишда эркак хотинини маст ҳолатда пичоқлади

Форишда эркак хотинини маст ҳолатда пичоқлади

04 январь 2020, Суббота
150
0

 Жорий йилнинг 3 январь куни Фориш тумани, Хонбанди маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони, 1982 йилда туғилган фуқаро Т.Б. маст ҳолатда хотинига жароҳат етказган.

Аниқланишича, уй бекаси бўлган айбланувчининг хотини 1988 йилда туғилган М.Г. бўлиб, яшаш уйида уй юмушлари билан шуғулланаётган вақтда Т.Б. билан орасидан гап қочган. Оқибатда, Т.Б. хотининг елкасига ош пичоғи билан бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига “кўкрак қафас орқа деворига санчилиб кирувчи жароҳат, ўпка бўлинмаси лат ейиши” ташҳиси билан ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар