Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ғалла халқ ризқи, бироқ мол буни қайдан билсин?!

Ғалла халқ ризқи, бироқ мол буни қайдан билсин?!

04 январь 2020, Суббота
67
0

 Ғалла майдонларини пайҳон қилиш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан кўплаб қайд этилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 3 январь куни Зарбдор тумани, Андижон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1969 йилда туғилган Б.Б.нинг 38 бош қўйлари “Реял-элита” фермер хўжалигининг 12 сотих ғалла майдонини пайҳон қилган. Фермерга етказилган зарар 320 минг 450 сўм миқдорда баҳоланган.

Бундан ташқари, Зафаробод тумани, Чимқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган фуқаро Э.А. га тегишли 1 бош қорамол “Нурафшон савдоси” фермер хўжалигининг 2 сотих ғалла майдонини пайҳон қилиб, фермерга 450 минг сўм миқдорда зарар етказган.

Ушбу иккала ҳолатлар бўйича ҳам суриштирув ишлар олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар