Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Қудратимиз - бирлик ва ҳамжиҳатликда” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди

“Қудратимиз - бирлик ва ҳамжиҳатликда” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди

28 август 2018, Вторник
3 216
0

Жиззах политехника институтида “Қудратимиз - бирлик ва ҳамжиҳатликда шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Жиззах вилоятиҳокимлиги ва Жиззах гарнизонида жойлашганҳарбийқисм ва муассасалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобақасида вилоят ҳокими Эргаш Солиев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши вакиллари, вилоятдаги олий таълим муассасалари, коллеж ва академик-лицей талабалари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этиб, ўзаро беллашдилар.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси якунида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ғолибларга эсдалик совғалари топширди.

Мусобақа давомида вилоятдаги ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари томонидан ёшлар учун кўл жанги чиқишлари, замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши бўлиб ўтди.


Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар