Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Маънавият - устувор масала

06 январь 2020, Понедельник
157
0

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида ички ишлар ходимларининг маънавия-маърифий соҳаларда билимларини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказилди.

Ушбу ўтказилган йиғилиш аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев сўзга чиқиб, барчани янги йил байрами ҳамда яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси “Маънавият ва маърифат маркази” Жиззах вилояти бўлим бошлиғи Баҳодир Мавлоновнинг “Президент мактаби — ёшлар қаноти” мавзусида маърузаси тингланди. Жумладан, нотиқ Президент мактабларига қабул қилиш тартиби, ўқитиш жараёнлари, таълим сифати, келгусида ушбу мактаб битирувчиларига бериладиган имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтди.

 

 Шунингдек, тадбирда ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокор офтальмологи юқумли касалликлар ва улардан ҳимояланиш йўллари, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳарбий сафарбарлик бўлими инспектори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида мавзуд бўлган махсус ва тезкор режаларнинг қисқача мазмуни, шахсий таркибнинг ҳаракатланиш тартиби борасида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Йиғилиш давомида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғига кўра бир қатор офицерларга навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

Тадбирда хориж полицияси томонидан жиноятчиликка қарши кураш борасида қўлланилаётган илғор тажрибалар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Франция полициясининг бу борадаги фаолияти акс этган видеоролик намойиш этилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар