Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Янги йил кечасидаги қотиллик

Янги йил кечасидаги қотиллик

06 январь 2020, Понедельник
147
0

 Пахтакор тумани марказидаги Сувонобод маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган собиқ синфдошларнинг оилавий тарзда Янги йилни нишонлаш учун бир-бирлариникига боришлари қотиллик билан ниҳояланди. Соат 24 лар атрофида улар уйларига тарқайдилар. Аммо тунги соат 3 ларда Сувонобод маҳалласи, Самарқанд кўчасида яшовчи Бегали Норматов худди шу манзилда яшовчи собиқ синфдоши, бир неча соат илгари зиёфатларда бирга бўлган Бекзод Жўраевнинг уйи ётоқхонасига кириб, “Сен ўлишинг керак”, деганча уни бўға бошлаган.

Бекзод Жўраев жонига қасд қилаётган собиқ синфдошининг қўлидан чиқиб, хонадаги темир стул билан Бегали Норматовнинг бошига бир неча марта уради. Натижада у воқеа жойида вафот этган. Шундан сўнг Бекзод Жўраев туман ички ишлар бўлимига келиб иқрорлик билдирган.

Тиббий экспертиза марҳум ўлимига бош мия очиқ жароҳати, бош чап чакка энса соҳаси калла суягининг мажақланиб синиши, бош мия тўқималарига кўп миқдорда қон қуйилиши сабаб бўлганлигини кўрсатди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида қасддан одам ўлдириш айби билан жиноят иши қўзғатди. Айбланувчи ҳибсга олинган. Маълумот ўрнида айтиш керакки, марҳум оила қурмаган, айбланувчи эса оилали, икки нафар фарзанди бор.   

Пахтакор тумани маданият саройида ҳокимлик, ички ишлар органлари, прокуратура вакиллари, ҳудуддаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳамда Сувонобод маҳалласи аҳли иштирокида ушбу жинояти муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда спиртли ичимликлар истеъмол қилинишига йўл қўймаслик, ҳудудда ноқонуний алкоголли ичимликлар савдосининг олдини олиш, фарзанд тарбиясини устувор билаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар