Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар органларида интизом ва қонунийлик кучайтирилмоқда

Ички ишлар органларида интизом ва қонунийлик кучайтирилмоқда

06 январь 2020, Понедельник
115
0

 Республика Ички ишлар вазирлигининг “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ходимларни мақсадли тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш, уларни Ватанга ва касбига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга доир манзилли чора-тадбирлар дастури” бўйича Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида ҳамкорликдаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Ушбу тадбир аввалида вилоятдаги ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар бўйича инспекторларининг саф кўриги уюштирилди.


 Семинарда Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия ҳарбий қисмларида тарбиявий ишлар, интизомни мустаҳкамлаш, шахсий таркибнинг ҳуқуқий ва жанговар салоҳиятини ошириш бўйича қўлланилаётган илғор тажрибалар тўғрисида ҳарбий тузулмалар вакиллари томонидан атрофлича маълумот берилди. Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳамда сиёсий-ҳуқуқий билимларни юксалтириш орқали ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, ходимларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини назорат қилиш, психологик хизмат сифатини ошириш каби масалаларга тўхталиб ўтилди. Худди шундай, фаолларни рағбатлантириш, интизомни бузганларга тегишли тартибда чора кўриш тартиб ва меъёрларига эътибор қаратилди.

 Ички ишлар органларининг интизомий кенгашлари фаолияти, тизимда қонунийликни таъминлаш ҳамда таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суъистемол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда белгиланадиган чора-тадбирлар тилга олинди. Ўқув семинарида республикамиз Президентининг 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ҳудуддаги ижроси таҳлил этилди.

 Тадбир якунида вилоятдаги ички ишлар органларида 2019 йилда тарбиявий йўналишда амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама этилиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.  

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар