Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Телевизор, ноутбук, дазмол йўқ! Ўғри қидирилмоқда...

Телевизор, ноутбук, дазмол йўқ! Ўғри қидирилмоқда...

08 январь 2020, Среда
177
0

 Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига Равқот қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган фуқаро А.С. онасининг уйига ўғри кириб ўғирлик содир этганлиги юзасидан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, ўғри хонадонга калит танлаш йўли билан кирган. Жабрланувчининг уйидан телевизор, ноутбук, дазмол йўқолган.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар