Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ишга жойлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда

Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ишга жойлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда

09 январь 2020, Четверг
213
0

 

Доноларнинг балиқ тутиб берганни эмас, балиқ тутишни ўргатганни кўпроқ қадрланг, дейишида ҳикмат катта. Шуни таъкидлаш керакки, 3-сектор томонидан ёшларни иш билан таъмилаш, хусусан хотин-қизларнинг бандлигини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жиззах шаҳрида жойлашган “Жиззах Тоштепа текстил” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли Зариста тикув фабрикасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишга қаратилган тадбир ўтказилди.

 Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров иштирок этиб, йиғилганларни ушбу фабрикада мавжуд бўлган иш ўринлари, меҳнат қилиш учун яратилган шароитлар билан таништирди ҳамда ишга жойлашишлари хусусида тавсияларини билдирди.

 Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, ушбу фабрикада хориждан келтирилган замонавий тикув дастгоҳлари асосида иш фаолиятлари олиб борилади. Дастлаб ишга қабул қилинганлар махсус ўқув-тайёргарликлардан билимларини ошириб, ўзларига бириктирлаган масъуллар билан иш жараёнларини самарали ташкил этишни ўрганиб боришади. Фабрикада 400 га яқин ходимлар ишлаётган бўлса, режага кўра яна 300 нафар ишчи ёллаш кўзда тутилмоқда. Асосан товарлар Россия ҳамда Италия мамлакатларига экспорт қилинади.

 Тадбир давомида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи йиғилганларга вилоятимизда мавжуд иш ўринлари ҳақида қўшимча маълумотлар берди.

Шу куни фуқароларнинг мурожаатлари асосида 28 нафар ёшлар мазкур корхонага ишга жойлашди.     

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар