Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ўғирланган қўйлар 2 миллион 500 мингга сотилган

Ўғирланган қўйлар 2 миллион 500 мингга сотилган

09 январь 2020, Четверг
115
0

 Жорий йилнинг 7 январь куни Бахмал туманида ўғирлик содир бўлган. Бу ҳақида туманнинг Молгузар маҳалла фуқаролар йиғидан истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган фуқаро Х.Ғ. туман ички ишлар бўлимига ёзган аризасида келтириб ўтган.

Шикоятчининг билдиришича, уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ўғри икки бош қўйларини ўғирлаб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида ушбу жиноятни Молгузар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланди. Айбланувчи қўйларни ўзига таниш бўлган кимсага 2 миллион 500 минг сўмга пуллаган.

Суриштирув давом этмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар