Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Талабалар жиноятчиликка қарши курашга бел боғлашди

Талабалар жиноятчиликка қарши курашга бел боғлашди

10 январь 2020, Пятница
258
0


 

 Жиззах политехника институтида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Жиззах политехника талабалари билан учрашув ўтказди.

Тадбир аввалида юртимизда ёшларнинг билим олишлари ва иш таъминлашлари учун яратилаётган шароитлар тилга олинди. Шунингдек, вилоятимизда юзага келтирилаётган саноат корхоналари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди.

 

Йиғилишда талабалар эътибори вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ички ишлар органлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, 2019 йилда содир этилган жиноятлар таҳлилига қаратилди. Худди шундай, секторларда бажарилган ишлар хусусида фикр юритилди.

Учрашувда 2019 йилда рўй берган йўл-улов ҳодисалари тафсилотлари баён қилинар экан, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш юзасидан тавсиялар билдирилди. Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга оид маълумотлар ҳам берилди.

 

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи талабаларнинг саволларига жавоб қайтарди. Ёшларни ички ишлар органларига ишга жойлашиш, тадбиркорлик учун молия муассасаларидан кредит олиш, “Фидокор ёшлар” гуруҳлари фаолиятига оид масалалар қизиқтирди. Мулоқот давомида Ғайрат Қодиров ёшларни қийнаётган барча муаммоларни қонун доирасида ҳал қилишга кўмаклашишини билдирди.

Шундан сўнг вилоят ички ишлар бошқармасининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Жўрабек Авазов 2019 йилда ёшлар томонидан содир этилган жиноятларга доир мулоҳазаларини баён қилди. Маълум қилинишича, 2019 вилоятда ёшлар томонидан 463 та жиноят содир этилган. Хусусан, 30 ёшгача бўлганлар 5 та қотиллик, 15 та оғир тан жароҳати етказиш, 40 та фирибгарлик жиноятига қўл уришган. Ёшлар энг кўп аралашган жиноят тури ўғриликдир.

 

Вояга етмаганларни норасмий тарзда диний таълим олиш учун чет элларга жўнатиш, диний экстермистик оқимлар таъсирига тушиб қолиш билан боғлиқ қонунбузарликлар ҳам кузатилаётганлиги қайд этилиб, талабаларга бу борадаги жиноятларнинг оқибатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Мулоқот ўзаро савол жавоблар асосида якунланди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар