Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Генарал-майор талабалар билан мулоқот қилди

Генарал-майор талабалар билан мулоқот қилди

10 январь 2020, Пятница
439
0

 Айни кунларда республикамиз Президенти топшириғи асосида жойларда сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад улғайиб келаётган авлод вакилларини мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлардан бохабар қилиш, қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишдир.

Республикамизда эртанги кун эгаларига эътибор тобора ортиб бормоқда. Чунончи, улар учун янги-янги олий ўқув муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, таълим сифатини ошириш устуворлик касб этаётир. Худди шундай, корхоналар сони ҳам йилдан йилга ошмоқда. Хусусан, 2019 йилда Жиззах вилоятида Ўзбекистон миллий университетининг филиали очилди, 45 та йирик корхона ишга тушган. 

 

Бу маълумотларни генерал-майор Ғайрат Қодиров Жиззах давлат педагогика институти талабалари билан учрашуви давомида келтириб ўтди. Мулоқот давомида ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишга доир масалалар кўтарилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи талабалар билан учрашувда дастлаб республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги ал-Хоразмий номли мактабда ёшлар билан ўтказган мулоқоти давомида билдирилган фикрларга эътибор қаратди. Ёшларни комил инсон қилиб тарбиялаш ва айни шу мақсадда мамлакатимизда яратилаётган шароит ва имкониятлар тилга олинди.

 

Мулоқотда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, ички ишлар органларининг бу борадаги фаолиятига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Бу жараёнда ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда “Фидокор” ёшлар гуруҳларига таяниш юзасидан фикрлар билдирилди.

 

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ёшларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб қайтарди. Улар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал қилиш юзасидан тегишли идоралар вакиллари билан келишиб олинди. 

 

Жиззах вилоятида сектор раҳбарлари томонидан ёшларнинг барча қатламлари иштирокида бу каби мулоқотлар ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар