Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Актриса Луиза Расулованинг ишончига кириб уни алдаган йигит қамоққа олинди

Актриса Луиза Расулованинг ишончига кириб уни алдаган йигит қамоққа олинди

12 январь 2020, Воскресенье
283
0

 Луиза Расулова алдангани ортидан Ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган.

“Jahon.uz” манбасининг хабарига кўра, актриса Луиза Расулованинг аризасига биноан Чилонзор туман ИИО ФМБ томонидан Элшод. Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан № 1-1006-1901/522-сонли жиноят иши қўзғатилган.

Элшод қўшиқчи Райҳоннинг уйига ҳам ўзи мебель ясаб берганлигини айтиб, Луиза Расулова(Луиза Расуловага кўра, таниши Асрор Аллануров Асрор орқали  Элшод билан танишган)ни ишонтирган ва унга хам ошхона мебеллари ясаб беришга келишган.

“Mebel Galery” МЧЖ (мебель ясаш корхонаси) раҳбари бўлган Элшод алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Луиза Расуловани алдаб, унга Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани 6-даҳадасиги хонадонига мебеллар ясаб бериш шарти билан уч минг АҚШ долларини олиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Айбланувчига нисбатан эҳтиёт чора сифатида қамоққа олиш қўлланган бўлиб, бир-биридан холис икки манбанинг айтишича Элшод сал аввалроқ ҳам фирибгарлик жинояти билан айбланган бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари тугаб, иш судда Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раҳбари Илгизар Собиров раислигида кўрилаётгани маълум бўлди.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар