Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фоторепортаж: дам олиш куни мароқли ўтди

Фоторепортаж: дам олиш куни мароқли ўтди

13 январь 2020, Понедельник
153
0

Олижаноблик, бағрикенглик, инсонийлик каби хислатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Мамлакатимизда кенг нишонланаётган "14 январь - Ватан химоячилари куни" муносабати билан вазирлик патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси томонидан ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Юртимизда бўлиб ўтган тадбирларда ўз хизмат вазифаларига виждонан ёндошган бир гуруҳ ходимларни дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда вазирлик патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбариятлари ташаббуси билан жорий йилнинг 12 январь куни Жиззах вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Жиззах шаҳри, туманлар ИИБ ППХ шахсий таркибининг 60 нафардан ортиқ ходимлари, уларнинг оила-аъзоларини маданий ҳордиқ чиқаришлари учун пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” зиёратгоҳи, “Наврўз” ва “Tashkent city” истироҳат боғлари ҳамда Тошкент “Ҳайвонат боғи”га саёҳатлар уюштирилди.


 

 

 

 Шунингдек, меҳмонлар учун шаҳримиздаги “Agat” ресторанида байрам дастурхони ёзилди.

ИИВ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар