Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар органлари штат тақсимотига ўзгартириш киритилади

Ички ишлар органлари штат тақсимотига ўзгартириш киритилади

13 январь 2020, Понедельник
92
0

 Ўзбекистонда ички ишлар органлари штат тақсимотига ўзгартириш киритилади. 


Хусусан, ички ишлар органларининг мавжуд штат бирлигидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича умумий сони 32та ходимдан иборат қўшимча эксперт лавозимини жорий этишни назарда тутувчи ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари штат тақсимотига ўзгартириш киритилиши мўлжалланмоқда.


Бундан ташқари, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш давомида аниқланган, олинган ва ихтиёрий топширилган ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш учун юбориш ва қайтариш тартибини белгилаб берувчи идоралараро йўриқнома ишлаб чиқилади.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича эксперт лавозимига тайинланган ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти базасида ўқитиш режалаштирилган.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар