Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Байрам муносиб нишонланди

14 январь 2020, Вторник
175
0

 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда самарали меҳнат қилиб келаётган вилоят ички ишлар бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди.

  

 Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ўзбекситон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг байрам табригини иштирокчиларга ўқиб эшиттирди. Шунингдек, генерал-майор мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимларининг интеллектуал ва жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳар иккала соҳани замонавий техника ва яроғ-аслаҳалар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида фикр юритди.

 

 

Тадбир давомида ички ишлар органлари ходимларининг бир гуруҳига Давлат мукофоти, Ички ишлар вазири ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг мукофотлари топширилди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 январдаги Фармонига асосан вилоят патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Хамза Салаев “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан “Аъло хизматлари учун”, “Бенуқсон хизматлари учун”, “Тезкор хизмат аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи”, эсдалик қўл соатилари ўз эгаларига топширилди. Бундан ташқари бир қанча ходимлар навбатдаги махсус унвонларини қабул қилиб олишди.

 

 

Айтиш жоизки, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ҳарбийлаштирилган тузилмалари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича ўтказилган турнирда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган кичик саржант Сардор Журақулов ҳам рағбатлантирилди. Худди шундай вилоят ҳокимининг қимматбаҳо эсдалик совғалари соҳа фидойиларига топширилди.

 

               

Якунда юртимизни, ватан ҳимоячиларини улуғловчи қўшиқлар ижро этилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар