Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Транспортда хавфсизликни таъминлашда профилактик тадбирлар кучайтирилмоқда

Транспортда хавфсизликни таъминлашда профилактик тадбирлар кучайтирилмоқда

16 январь 2020, Четверг
112
0

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таминлаш бош бошқармаси масъуллари, Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари ҳамда Жиззах вилояти темир йўл вокзали ишчилари ҳамкорлигида темир йўл инфратузилмаларида хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олишга қаратилган бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, темир йўллар чеккасига ўрнатилган темир-бетон деворлар, металл панжараларга зарар етказмаслик, белгиланмаган жойлардан кесиб ўтмаслик, темир йўлларга ёндош ҳудудларда вояга етмаганларни қаровсиз қолдирмаслик ҳамда чорва моллар боқмаслик юзасидан аҳолига тушунчалар берилаётир.

 

 

 Ушбу тадбирлар давомида темир йўлларда содир этилган айрим ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар тафсилотлари баён қилинди. Шунингдек, темир йўл ҳудудларига яқин жойлашган таълим муассасаларида ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, мулоқотларда йўл ҳаркати ҳавфсизли қоидаларига риоя қилиш, хусусан темир йўлни фақат белгиланган жойлардан кесиб ўтиш, поездлар ҳаракатланадиган ҳудудларда чорва молларини боқмаслик, вагонларга тош отмаслик юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

  

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда темир йўлларда кўнгилсиз ҳодисалар ва қоидабузарликлар сони ортган. Чунончи, вилоят ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ўтган 2019 йил давомида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жами 831 та фуқароларга маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шу боис соҳа вакиллари темир йўллар атрофидаги аҳоли пунктлари ва автокорхоналарда тарғибот тадбирларини уюштиришмоқда. Мазкур жараёнда темир йўлни кесиб ўтиш ҳамда туташ ҳудудларда ҳаракатланишга оид қоида ва меъёрлар ҳақида сўз бораётир.

 

 

 

 Халқаро талабларга мос, 100 ўринга эга  Жиззах темир йўл вокзалида йўловчи ва кузатувчилар учун барча қулайликлар мавжуд. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ҳам юқори даражада ташкил этилган. Жумладан, вокзал ҳудудига кирмоқчи бўлган йўловчи ташқи назоратдан ўтади. Худди шундай, вокзал остонасида қайта кўрик уюштирилади. Бу сафар йўловчилар ва уларнинг юклари сезувчан қурилмалар кўригидан ўтказилади. Тасвирни 64 баробар катталаштириш ва 256 хил рангни ажратиш имконига эга ақлли ускуналар портловчи ва гиёҳванд моддалар, совуқ қуроллар каби буюмларни аниқлаб беради. Айтиш жоизки, илгари назорат ишлари қўлда бажарилган. Бу йўловчиларга айрим ноқулайликларни туғдирарди, хусусан, ортиқча вақт сарфланарди. Ҳозир юкларни кўрикдан ўтказишга бир минут кетаяпти.

 

 Айтиш жоизки, вокзал ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 70 га яқин видеокузатув ускуналари ўрнатилган. Қичқаси, соҳа вакиллари темир йўл, вокзал ва бекатларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишига астойдил киришганлар.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар