Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ш.Рашидов туманида “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” ўтказилди

Ш.Рашидов туманида “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” ўтказилди

17 январь 2020, Пятница
130
0

Шароф Рашидов туманида “Пайшанба ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан туман ҳокимлиги биносига йиғилган барча корхона, ташкилот, муассасалар ва туман ИИБнинг барча шахсий таркибига йўриқнома берилди.

Тадбир давомида вилоят ИИБнинг 2017 йил 15 февралдаги кўрсатмаси асосида кун давомида амалга оширилган ишлар ҳокимлик, тегишли идора ва корхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирга бириктирилган раҳбарлар шахсан ҳудудларга бориб, ишчи гуруҳ ва ҳудудий раҳбарларни белгилаб, ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни танқидий таҳлил қилди. Ҳар бир раҳбар ва ходимга аниқ, мақсадли топшириқлар, шунингдек, ўрганилиши лозим бўлган ҳудуд ҳақида жамланган маълумот ва хабарлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда кенг қамровли профилактика куни тадбири ўтказилди. Тадбир давомида туман маъмурий суди томонидан “Уч-тепа” МФЙ биносида “сайёр суд” ўтказилди.

Унда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди. Шундан  10 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жарима жазоси тайинланди, 6 нафарига томонлар ўзаро бир-бирлари билан яраштирилди, яна шундай қайта ҳуқуқбузарликлар содир этишини олдини олиш тўғрисида огоҳлантириш билан чегараланди.

 

Жиззах ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар