Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Муносиблар тақдирланди

17 январь 2020, Пятница
292
0


 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси мажлислар залида тергов, эксперт-криминалистика, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари ходимлари иштирокида ўтган 2019 йил якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник Мансур Саттаров хизмат фаолиятида ижобий кўрсаткичларга эришиб келаётган Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси, лейтенант Нурбек Абдуллаевга Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Тергов департаменти бошлиғининг ташаккурномаси ва эсталик қўл соатини топширди.

 Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси тергов бўлинмаларининг 6 нафар, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларининг 4 нафар, эксперт-криминалистика бўлинмаларининг 2 нафар ходимларига вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ҳамда Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимининг 2 нафар ходимларига компютер жамланмалари берилди.

 

Тадбирда соҳада ўзини ижобий кўрсатган ходимларнинг келгусидаги иш фаолиятларида муваффақиятлар тиланди. Худди шундай айрим ходимларининг фаолиятида йўл қўйилган камчиликлари танқидий муҳокама этилиб, келгусидаги вазифалари белгилаб олинди.

 

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар