Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зафарободда сотувчи харидорнинг ваъдаларига алданиб қолди

Зафарободда сотувчи харидорнинг ваъдаларига алданиб қолди

17 январь 2020, Пятница
155
0

 Зафаробод тумани, Ёрқин шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган К.Б. туман ички ишлар бўлимига фирибгарнинг алдовига учиб, чув тушгани юзасидан мурожаат қилди.

Шикоятчининг билдиришича, Шароф Рашидов тумани, Зиёкор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1982 йилда туғилган Т.А. га “ВАЗ-2103” русумли автоуловини 9 миллион сўмга сотишга келишган. Харидор 2 миллион пулларни келишвга биноан савдо жойида К.Б.га берган. Қолган 7 миллион сўм пулларни ҳар ойда 1,5 миллиондан тўлаши керак бўлган. Бироқ, келишув шартлари бажарилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар