Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Онасини “тунаган” қиз

28 август 2018, Вторник
3 679
0

Жиззах шаҳри, "Маданият" маҳалласи, Қодиржон Имомов кўчасида яшовчи Мафтуна Расулова Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, уйидан 25 миллион сўм қийматидаги пул ва буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ўтказилган суриштирув натижасида жиноятни унинг қизи Г.М содир этганлиги аниқланди.

Жиззах тиббиёт коллежининг 1 босқич ўқувчиси Г.Мдан 5 миллион сўмлик кийим-кечаклар, 2 дона уяли телефон ҳамда юмшоқ ўйинчоқлар далилий ашё сифатида олинди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари асосида иш қўзғатилган.

(Материалдаги исм-шарифлар ўзгартирилган).

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар