Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда ўт ўчирувчилар ўртасида “Энг фаол ёш ходим” кўрик-танлови ўтказилди

Жиззахда ўт ўчирувчилар ўртасида “Энг фаол ёш ходим” кўрик-танлови ўтказилди

29 август 2018, Среда
1 787
0

Жиззахда ёнғин хавфсизлиги хизмати ёш ходимлари ўртасида Энг фаол ёш ходим кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур танловнинг биринчи, яъни, вилоят босқичида иштирокчилар тест синовлари топширишди.

Вилоятда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар иштирокчи ўртасидаги республика босқичи ИИВ ЁХББда ўтказилди.

Барча шартлар натижаси бўйича биринчи ўринни Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, катта лейтенант Фарруҳ Абдураҳмонов эгаллади ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг Энг фаол ёш ходими деб топилди.

Навоий шаҳар ЁХБ бошлиғининг ўринбосари, катта лейтенант Муҳсинжон Эргашев ҳамда Гулистон шаҳар ЁХБ инспектори, катта сержант Раҳимжон Ашуров иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди.

Қўшма қарорга асосан, кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари, яъни,Энг фаол ёш ходим биринчи даражали диплом ҳамда амал маошининг уч баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Бошқа совриндорларга ҳам диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Танловнинг республика босқичи ғолиби Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан ҳар йили фаол ва иқтидорли ёшларга тақдим этиладиган Ўзбекистон белгиси кўкрак нишони билан тақдирланиш ҳуқуқига эга бўлди.

Қолаверса, имтиёзли ипотека кредити асосида уй сотиб олиш учун ҳисобда турган ёки Энг фаол ёш ходим кўрик-танловидан сўнг ҳисобга олинган бўлса, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори доирасида қурилаётган Ёшлар уйларини навбатсиз сотиб олиш учун тавсия этилади.


скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар