Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган йиғилиш ўтказилди

01 сентябрь 2018, Суббота
1 525
0

Вилоят ички ишлар бошқармасининг мажлислар залида Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби иштирокида ўтказилган тадбир аввалида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, соҳа вакиллари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, барчани халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами билан қутлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармони асосида давлат мукофоти билан тақдирланган Жиззах шаҳар 2-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири, сержант Алишер Қурбонов қутланди.

Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа вакиллари республика ички ишлар вазирлигининг “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлари ва эсдалик қўл соатларига эга бўлишди. Шунингдек, 327 нафар ходимлар вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан моддий рағбатлантирилди.

Бундан ташқари республика ички ишлар вазирлигининг ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ 6 нафар ходимнинг унвони оширилгани эълон қилинди. Улардан бири вилоят ички ишлар бошқармаси ходими Нилуфар Насриддиновадир.

- Мен бу унвонга эришиш учун тиним билмай меҳнат қилдим, - дейди Нилуфар Насриддинова. – Бу унвон мени янада меҳнатга қилишга ундайди. Албатта менга билдирилган ишончни оқлайман.

Йиғилиш якунида байрам кунлари ички ишлар ходимлари томонидан амалга ошилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, ҳушёрликни янада ошириш, хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиш талаби қўйилди.


Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар