Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойда профилактик ҳисобида турган 47 нафар фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди

Арнасойда профилактик ҳисобида турган 47 нафар фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди

30 январь 2020, Четверг
614
0

 “Пайшанба — ҳуқубузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан жойларда ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда. Ушбу кунда нотинч оилалар, жиноятга мойили бор шахслар, пробация назорати остига олинганлар билан профлактик суҳбатлар ўтказилаётир.

 Арнасой туманида ўтказилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда бошқа давлат муассасасалари ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳ туманнинг Ғофур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, биринчи гуруҳ ногирони Умида Азизованинг ҳолидан хабар олишди. Унга патронаж ҳамшираси томонидан тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, маҳалладаги нотинч оилалар билан мулоқотлар ўтказилиб, жанжалли вазиятларни олдини олиш, тинч ва осуда турмуш кечириш таъкидлаб ўтилди.

 

Туманнинг 20-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашувда сабабсиз дарс қолдирмаслик, яхши илм олиш, ёмон одатлардан сақланишлари ҳамда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида тушунчалар берилди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси пробация бўлими бошлиғи туманнинг айрим фанларга ихтисослаштирилган 22-сонли давлат умумтълим мактаби ўқувчилари билан мулоқотида совуқ қуроллардан фойдаланмаслик, уларни ёнида сақлаб юрмаслик юзасидан фикр билдирди. Шунингдек, йўл-ҳаракати хавфсизлиги ходимлари мактаб ўқувчиларига марказий кўчалар ва йўлнинг ўтиш жойларида тўғри ҳаракатланишда нималарга эътибор қаратишлари юзасидан қимматли маълумотлар беришди.

 

  

Тадбир давомида туман ички ишлар органлари пробация гуруҳида жазо ўтаётганлар билан ҳам мулоқотлар ўтказилди. Уларнинг яшаш ва иш жойларига ташриф буюрилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.

 Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, профилактика куни тадбирларида туман ички ишлар органларида профилактик ҳисобида турган 47 нафар фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Улардан 11 нафарини илгари судланганлар ташкил этади.

Бундай тадбирлар худди шу тартибда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюштирилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар