Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Қонунга ҳурмат ва ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

Қонунга ҳурмат ва ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

01 февраль 2020, Суббота
208
0

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Республика миқёсида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармойишига мувофиқ Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” доирасида махсус тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шароф Рашидов, Арнасой, Мирзачўл туманларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда бошқа давлат муассасасалари ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳ маҳаллалардаги нотинч оилалар билан мулоқотлар ўтказиб, жанжалли вазиятларни олдини олиш, тинч ва осуда турмуш кечириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, қонунга ҳурмат ва қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

 Вилоят ички ишлар бошқармаси пробация бўлими масъуллари умумтаълим мактаби ўқувчилари билан мулоқотда совуқ қуроллардан фойдаланмаслик, уларни ёнида сақлаб юрмаслик юзасидан фикр билдирди. Пробация гуруҳида жазо ўтаётганлар билан ҳам мулоқотлар ўтказилди. Уларнинг яшаш ва иш жойларига ташриф буюрилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди.

 

Шунингдек, йўл-ҳаракати хавфсизлиги ходимлари мактаб ўқувчиларига марказий кўчалар ва йўлнинг ўтиш жойларида тўғри ҳаракатланишда нималарга эътибор қаратилиши юзасидан  маълумотлар берилди.

Мактаб ўқувчилари билан суҳбатда яхши илм олишлари, имкониятлардан тўғри фойдаланиши, ёмон одатлардан сақланишлари ҳамда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари хусусида тушунчалар берди.

Шунингдек, туманлардаги хонадонларга ташриф буюрилиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди. Ободонлаштириш ишларида қатнашаётган ёшларга ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари борасида тарғиботлар қилинди.

Ушбу тадбирлар ҳудуд профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ва “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг фаол иштирокида ўтказилаётир.

Айтиш жоизки, “Жиноят ҳақиқати ва адолати” шиори остида ўтказилаётган йиғинларда жиноят содир этилишининг сабаби ва унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррар эканлигини таъминлаш мақсад қилиб олинган.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.  

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар