Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ОАВ вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

04 февраль 2020, Вторник
313
0

Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати томонидан 2020 йил 5 февраль (Чоршанба) куни соат 10:00да Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида журналист ва блогерлар учун “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар”  мавзусида матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуманда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Қодиров Ғайрат Тоирович ҳамда бошқа соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этиб, Сизни қизиқтирган барча саволларингизга жавоб берадилар.

Матбоут анжуманига барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар таклиф этилади. Сизларни мазкур тадбирда фаол иштирок этиб, Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати билан мустаҳкам ҳамкорлик қилишга чорлаймиз.

Манзил: Жиззах шаҳри, Сайилжойи кўчаси (Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси биноси).

Мурожаат учун: (97) 523-22-11.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар