Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Йўлакларга ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди

Йўлакларга ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди

05 сентябрь 2018, Среда
1 710
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хапвфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан янги 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан йўл-улов ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ўқувчи ёшларнинг муляжларини яратди. Вилоят ҳудудидаги мавжуд серқатнов йўл ёқаларида жойлашган таълим муассасалари олдидаги пиёдалар ўтиш йўлакларига инновацион ғоялар асосида ўқувчи ёшларнинг муляжлари ўрнатилди.

Мазкур лойиҳа транспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳушёрликка чорлаб, тезлигини мажбурийкамайтиришга эрашади. Бундан ташқари вилоят ҳудудида ўтказиладиган “Диққат болалар!” тадбири давомида янги ўқув йилининг илк кунларида мактабга биринчи бор ташриф буюрган ўқувчилар мустақиллик дарслари билан бир қаторда уларни уйидан мактабга, мактабдан уйга боришларида қўлларида хавфсиз ҳаракатланишлари юзасидан кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида соҳа ходимлари томонидан қисқа дарс машғулотлари ташки этилди.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар