Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

04 февраль 2020, Вторник
210
0

2020 йил 01 февраль куни соат тахминан 03:00ларда Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 994 километрида “Тошкент – Термиз” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Янгиобод кўчасида яшаган 1994 йилда туғилган С.Д “ISUZU NQR 71PL” русумли давлат белгиси 70 D 707 LA бўлган автомашинанинг ҳаракати давомида, ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотади.

Натижада Қашқадарё вилояти, Косон тумани Арабхона МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган Ж.Б бошқарувидаги “КАМАЗ-5410” русумли 70 A 391 EA  давлат белгили автомашинанинг орқа чап томонига келиб тўқнашиши натижасида йўл-улов ҳодисаси содир бўлган. ISUZU ҳайдовчиси С.Д оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Сизлардан шуни илтимос қиламизки, йўлда ҳаракатланаётган вақтингизда барча хавфсизлик чораларини кўринг.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар