Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Яхшилик қил...

04 февраль 2020, Вторник
173
0

 Юрак сурункали ревматик касаллиги, ревмакардиосклероз, митрал тешик стенози, митрал клапан етишмовчилиги. Ташхисни эшитган Шаҳлонинг юраги уришдан тўхташига бир баҳя қолди. Бу дард унинг ота-онасини ҳам эсанкиратиб қўйганди. Чунки қизларининг юрагини операция қилиш учун 40 миллион сўм зарур эди.

 Ҳаммаси ўтган йили баҳорда Шаҳлонинг гриппга чалинишидан бошланди. Дастлаб касаллик белгиларига эътибор қилмади. Аммо кўп ўтмай юзи, оёқларида шиш кузатилди, нафас олиши оғирлашди. Оғриқлар уни шифохонага боришга мажбур қилди.

Аввал туман, кейин вилоят, сўнгра пойтахтдаги тиббиёт муассасаларига мурожаат этишди. Шифокорлар иложи борича тезроқ операция қилиш зарурлигини билдиришарди. Қисқаси, вақт қизнинг зарарига ишлай бошлади.

Чорасиз қолганлар кўмак илинжида турли идоралар эшикларини қоқдилар. Ижтимоий тармоқ орқали ёрдам ҳам сўрашди. Бироқ кутилган пул йиғилмади. Нажот эшиги Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳудудда ўтказган сайёр қабулда очилди.

Шундай қилиб Жиззах вилояти, Дўстлик тумани, Саритепа қишлоқ фуқаролар йиғини, Дўстлик кўчасида яшовчи Инобат Фармонова Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировдан ёрдам сўради. Орадан икки ой ўтар-ўтмас Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари Шаҳло Фармоновани пойтахтимиздаги академик Воҳидов номидаги республика ихтисослашган хирургия марказига олиб боришди. Бир неча кунлик текширув ва тайёргарликлардан сўнг, аниқроғи, 9 январь куни Шаҳлонинг юрак клапанлари операция қилинди.

— Очиғи, жуда кўп одамлардан, ташкилотлардан қизим учун ёрдам сўрадик, — дейди Инобат Фармонова. — Умидсизланган пайтларим бўлди. Вақтни ўтказиб қўйсак, оқибатини ўйлаб қўрққанман. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ваъда берганидан сўнг қизим даво топишига ишондим. Сайёр қабулдан кўп ўтмай қизимни операция қилишди. Ҳаммаси мувафақиятли ўтди. Президентимиз ташаббуси билан Шаҳло билан бир вақтда республикамизнинг барча ҳудудларидан 500 дан ошиқ турли хил касалликларга чалинган, даволанишга имкони йўқ беморлар бепул операция қилиниб, даволанди. Харажатлар давлат ҳисобидан қоплаб берилди. Ҳозир қизим бағримда. Мен шундай савоб ишнинг бошида турган Президентимиздан миннатдорман, шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда шифокорларга ўз раҳматимни айтаман. Кимдир ёрдам қилди, кимдир йўл-йўриқ кўрсатди, яна кимдир илиқ сўзлари билан ёмон кунимда суянч бўлди, дунёда яхшилар кўп.

Она айтганча бор, дунёда яхшилар кўп. Шундай бўлмаганида қизнинг юраги яна бир маромда ура бошламаган, қалби яна умидлар билан тўлиб-тошмаган бўларди.

— Шаҳло Фармонова тадбиркорликка қизиқади, биз унга 3- сектор масъуллари билан бирга кредит олишида, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида ёрдам берамиз, — дейди Дўстлик тумани ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси Гулбаҳор Холмуродова. — Қолаверса, у тўлиқ тузалиб кетгунча тиббий ёрдам кўрсатилиши ва ижтимой ҳимояланишини назоратга оламиз.   

Яхши инсонлар туфайли Шаҳлонинг яна бир нияти амалга ошадиган кўринади.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар