Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Сотилган қўйлар ўғирланган бўлиб чиқди

Сотилган қўйлар ўғирланган бўлиб чиқди

11 февраль 2020, Вторник
151
0

 Жорий йилнинг 6 февраль куни Пахтакор тумани, Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган бозорда Зафаробод тумани, Ёрқин маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1996 йилда туғилган Қ.Ҳ. ўзини шубҳали тутди.

Ушбу ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимларнинг эътиборини тортди. Ўтказилган тезкор суриштирув натижасида Қ.Ҳ. ўғирланган қўйларни билган ҳолда Зафаробод тумани, Ёрқин шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1998 йилда туғилган М.Ш. ҳамда ушбу маҳалладаги таниши 1998 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш. лардан сотиб олган.

Ўғриланган қўйлар Арнасой тумани Олтин водий қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган Қ.З. га тегишли бўлиб чиқди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар