Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Банк ходими найранги

12 февраль 2020, Среда
197
0

 Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1967 йилда туғилган фуқаро У.С. вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, банк ходими унинг номига истеъмол кредити олиб, шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганини маълум қилган.

Вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Агробанк” АТБ Жиззах шаҳар филиалида ўтказилган терговга қадар текширув давомида ҳозирги кунда “Микрокредитбанк” АТБ Жиззах вилояти минтақавий филиали амалиёт бўлими бошлиғи Э.Б нинг фуқаро У.С. номига 20 миллион сўм миқдорда истеъмол кредит расмийлаштириб, мақсадсиз ишлатиб юборгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар