Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фирибгарларнинг фириби фош этилди

Фирибгарларнинг фириби фош этилди

12 февраль 2020, Среда
141
0

 Шароф Рашидов тумани, Файзобод маҳалласида истиқомат қилувчи 1971 йилда туғилган фуқаро Т.П. вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, мурожаатида ўзига нотаниш бўлган фуқаро унинг номига кредит олиб ишлатиб юборганини билдирган.

“Халқ банки” ва “Агробанк” АТБ шаҳар филиалида ўтказилган текширув давомида Жиззах шаҳар, Бобур маҳалласида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган А.В. ҳамда Жиззах шаҳар, Иттифоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 1982 йилда туғилган М.С. фирибгарлик йўли билан фуқаро Т.П.нинг номига 20 миллион сўм истеъмол кредити олганлиги аниқланди.

Жиноий шериклар жами 3 нафар фуқароларга қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, 60 миллион сўм пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

 Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар