Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи боғишамоллик ёшлар билан учрашди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи боғишамоллик ёшлар билан учрашди

13 февраль 2020, Четверг
388
0

 Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Пахтакор туманининг Боғишамол қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи уюшмаган ёшлар билан учрашди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан мулоқот учун тўпланган ёшлар дастлаб ички ишлар органлари фаолиятида қўлланилаётган автоуловлар ҳамда қурол-яроғлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

 Бу жараёнда уларга ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолияти, фойдаланувдаги техника ва воситалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шундан сўнг Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари хизмат итлари ёрдамида жиноятчиларни ушлаш, қурол-яроғ ва гиёҳванд воситаларни топиш, из қидиришга оид малака ва кўникмаларини намойиш қилдилар. 

 “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” шиори остида уюштирилган мазкур тадбир аввалида республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги ал-Хоразмий номли мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви давомида кўтарилган масалаларга  тўхталиб ўтилди. Чунончи, юртимизда ёшларнинг билим олишлари ва иш таъминлашлари учун яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритилди. Худди шундай, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси ҳақида батафсил маълумот берилди.

 Шундан сўнг Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот давомида улғайиб келаётган авлод вакиллари томонидан бир қанча масала ва муаммолар кўтарилди. Бинобарин, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун ер майдони ажратиш, молия муассасаларидан кредит олиш,  кутубхона очиш, спорт майдонини замон талабларига мослаш ва зарурий анжомлар билан таъминлаш, таълим ва маданият муассасаларини таъмирлаш, моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш каби масалалар кўтарилди. 

 

 Шу жойда тегишли идоралар масъуллари жалб этилган ҳолда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Тадбир давомида ҳудуддаги 6 та ўрта умумтаълим мактаби ҳамда спорт тўгаракларига вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан ажратилган спорт анжомлари топширилди. Шунингдек, ўқиш ва ишда фаоллик кўрсатаётган ёшлар китоблар жамланмалари билан тақдирланди.

 

 Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилнинг ўтган даврида Жиззах вилояти ички ишлар органлари вакиллари ва ёшлар ўртасида 20 га яқин мулоқотлар ўтказилди. Ушбу жараёнда 120 дан ортиқ муаммо ва масалаларга ечим топилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

        

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар