Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар органлари ижтимоий муаммоларни ҳал қилмоқда

Ички ишлар органлари ижтимоий муаммоларни ҳал қилмоқда

13 февраль 2020, Четверг
413
0

 2019 йилнинг сенятбрь ойидан бошлаб Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан аҳолига ижтимоий ва психологик кўмак кўрсатиш мақсадида ҳуқуқий-психологик ёрдам ва реабилитация этиш сайёр автобуси фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур автобусда вилоятнинг энг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолига кўмак кўрсатилаётир.

2020 йилнинг 13 феврали ушбу сайёр автобус Пахтакор туманида бўлди ва аҳоли томонидан билдирилган бир қанча муаммолар ҳал қилинди. Жумладан, 1-сонли ўрта умумтаълим мактабининг 9- синф ўқувчиси, Пахтакор ҚФЙ, Ғафур Ғулом кўчасида яшовчи Н.Э. дарсларга қатнашмаётгани аниқланди.

Н.Э. тарбияси оғирлиги учун махсус ўқув тарбия муассасасида бўлиб қайтган. Унинг 1972 йилда туғилган онаси эса муқаддам наркотик моддалар истеъмол қилгани учун икки марта судланган, пробация хизмати назоратида. Суҳбат давомида Н.Э. мактаб формаси ва ўқув қуролларига муҳтожлиги сабаб мактабга бормаётганлигини маълум қилган. Муаммо тегишли идораларни жалб этиш орқали ҳал қилинди. Бугунда ўқувчи дарсларга қатнашмоқда.

 Худди шундай, Пахтакор тумани, Боғишамол ҚФЙ, Э. Холматов кўчасида яшовчи, ижтимоий кўмакка муҳтож қария Турсуной Суярованинг кўриш қобилияти сусайиб кетганлиги аниқланди. Шу куниёқ аёл Жиззах вилояти кўз касалликлари шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширув давомида Т. Суярованинг ўнг кўзи кўрмаслиги, чап кўзида эса кучли глаукома борлиги маълум бўлди. Мазкур шифохонада аёлни даволаш ишлари бошлаб юборилди.

Эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатилди

Бир қатор соҳа мутахассисларини ўзида жамлаган ҳуқуқий-психологик ёрдам ва реабилитация этиш сайёр автобуси Зафаробод туманида ҳам бўлди. Муаммоларни ўрганиш жараёнида Зафаробод тумани, Самарқанд маҳалласи Нодирабегим кўчасида жойлашган ётоқхонада яшовчи 1975 йилда туғилган Х. Хонназарова ҳамда 1982 йилда туғилган Н. Мусаевалар иқтисодий муаммоларга дуч келаётганликлари аниқланди.

 Ушбу фуқаролар Зафаробод тумани, Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган “Барака чеварлари” тикув цехига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, худди шу ётоқхонада яшовчи 1957 йилда Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилоятида туғилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёл Бўлсиной Қорашоева озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

 Шу туманнинг Ёрқин МФЙ, Шаҳри Руқия кўчасида яшовчи фуқаро Бекзод Султоновнинг 2005 йилда туғилган фарзандлари Рўзимурод Қувонов ҳамда 2007 йилда туғилган Озодбек Қувоновлар дарс машғулотларига мунтазам бормаётганлиги ҳам аниқланди ва ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиши таъминланди.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар