Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Бахмалда ўғри тезкор тадбир натижасида қўлга олинди

Бахмалда ўғри тезкор тадбир натижасида қўлга олинди

19 февраль 2020, Среда
89
0

 Бахмал тумани, Ўсмат шаҳар фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1961 йилда туғилган фуқаро Т.Н. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, ушбу ҳуддуда жойлашган савдо дўконига номаълум шахс эшик ойнасини синдириш йўли билан кириб, 3 миллон сўм пул ва керакли хужжатларини ўғирлаб кетганини билдирди.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноятни Қутлуғобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган фуқаро Н.Ш. содир этганлиги аниқланди. Далилий ашё сифатида жабрланувчига тегишли қимматли қоғозлар хужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар