Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Самарқандликларнинг шикояти ўрганилмоқда

Самарқандликларнинг шикояти ўрганилмоқда

19 февраль 2020, Среда
48
0

 Вилоят ички ишлар бошқармасига Самарқанд вилояти Пайариқ тумани, Тупалас маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган У.М., 1995 йилда туғилган А.Ш., 1990 йилда туғилган Р.С., ҳамда Қирғовуқ қишлоғида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Б.Ш.лар мурожаат қилиб, “ALL OVER THE WORLD” ва МЧЖ “WORK IN WORLD XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ раҳбари фирибгарлик йўли билан пулларини олиб қайтармасдан келганлигини маълум қилди.

Шикоятчиларнинг билдиришича, МЧЖ раҳбари Зомин тумани, Парчаюз маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1977 йилда туғилган фуқаро Т.И. раҳбарлик қилиб келаётган ташкилоти орқали Жанубий Корея Республикасига ишга юборишини айтиб, ҳар биридан 7,5 минг АҚШ доллари, корейс тилини ўргатиш учун 500 минг сўм, элчихона харажатлари учун 50 АҚШ доллари пулларини фирибгарлик йўли билан олган.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.     

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар