Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Қўшқандда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган ўқув машқи ўтказилди

Қўшқандда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган ўқув машқи ўтказилди

20 февраль 2020, Четверг
56
0

 Янгиобод туманининг Тожикистон Республикаси билан чегарадош Қўшқанд қишлоғига ёндош “Қўшқанд” автомобиль йўллари ўтказиш пунктида коронавирус юқумли касаллиги тарқалишининг олдини олишга қаратилган кўргазмали махсус тактик ўқув машқи уюштирилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, соғлиқни сақлаш, санитария назорати идоралари ҳамда чегара қўшинларининг куч ва воситалари жалб қилинган машғулот аввалида мамлакатимизга юқумли касалликка чалинган беморлар кириб келганда кўриладиган чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Бир вақтда давлат тизимлари ўртасида ахборот алмашинув тизимлари ишга туширилди. Фавқулодда вазият рўй берган ҳудудда касалликка чалинганлиги тахмин қилинган беморни тиббий зарарсизлантириш, эвакуация йўналишларини белгилаш ва махсус транспортда шифохонага етказиш ишлари бажарилди.

 Шундан сўнг Жиззах шаҳрида коронавирус касаллиги аниқланганда тегишли ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган тадбирларга оид ўқув семинари уюштирилди. Худди шундай, Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникасида касаллик ўчоғида ҳаракатланиш ва касалликни бартараф этиш бўйича ўқув-амалий машғулот ташкил этилди.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати    

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар