Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Арнасойда гиёҳвандликка қарши курашишда муросасизлик йўли танланган!

Арнасойда гиёҳвандликка қарши курашишда муросасизлик йўли танланган!

21 февраль 2020, Пятница
54
0

 Арнасой тумани ички ишлар бўлими томонидан уюштирилган жиноят муҳокамасида Дўстлик маҳаллаласи аҳолиси, ҳудуддаги барча ўзини ўзи бошқариш фаоллари иштирок этдилар. Ички ишлар органлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари сўзга чиққан тадбир аввалида рўй берган жиноят тафсилотлари баён этилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 февралида Арнасой туманининг Дўстлик маҳалласи шу маҳаллада  яшовчи 1970 йилда туғилган фуқаро томонидан шартли харидорга 744 грамм “канабис” ва 274 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сотаётганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ички ишлар ходимлари ходимлари томонидан гиёҳвандликка оид жиноятларнинг олдини олишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, гиёҳванд моддалар етиштирилиши, сақланиши, сотилиши, ташилиши мумкин бўлган манзиллар назорат остига олиниб, йўлларда рейдлар ташкил этилмоқда. Тунда фаолият кўрсатувчи овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари эътибордан четда қолдирилаётгани йўқ.

Муҳокама давомида ички ишлар органлари ходимлари томонидан наркотика моддаларини истеъмол қилганда қандай салбий оқибатлар содир бўлиши ҳақида  фуқароларга батафсил маълумотлар берилди. Бундан  ташқари маҳаллада бошқа турдаги жиноятлар содир этилмаслиги учун қилиниши лозим бўлган, аммо қилинмаган ишлар тилга олинди. Хусусан, тарбия борасида ота-оналар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида мулоҳазалар билдирилиб, вояга етмаганлар устидан назоратни кучайтириш, спиртли ичимликлар истеъмол қилинишининг олдини олиш, профилактика инспектори ва ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳудудда содир этилаётган айрим жиноятлар тафсилотларига тўхаталиб ўтилди. Чунончи, туманда юз берган қотиллик ва ўғрилик жиноятлари ҳақида ҳам  сўз юритилди. Йиғилиш сўнггида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид чора-тадбирларни кучайтиришга келишиб олинди.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар