Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Фирибгар аёл қўлга олинди

11 сентябрь 2018, Вторник
1 162
0

Шароф Рашидов тумани, Қаҳрамон маҳалласи, “Қўшбармоқ” кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Гули Шодиева фирибгарлик жиноятига қўл урган. Илгари газ таъминоти корхонасида назоратчи бўлиб ишлаган бу аёл “табиий газдан қарзи йўқ” мазмунидаги маълумотнома тайёрлаб бериш учун туманнинг Қўшкўприк маҳалласида яшовчи Х.С.дан 3 миллион 900 минг сўм, “Мўлканлик” маҳалласида яшовчи С. Ҳ.дан 1 миллион 440 минг сўм пул олган.

Суриштирув давомида Гули Шодиеванинг пулни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

(Материалда исми-фамилияси ўзгартирилган).

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар