Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Фоҳишаликка йўлламоқчи бўлганди

Фоҳишаликка йўлламоқчи бўлганди

11 сентябрь 2018, Вторник
9 354
0

Мирзачўл туманининг Ержар маҳалласи, Хўжамқулов кўчасида яшовчи Жумахол Ибрагимова ҳамда Арнасой тумани, “Бўстон” қишлоқ фуқаролар йиғинида доимий рўйхатда турган Шоҳида Мўминовалар одам савдоси жиноятига қўл урганликлари маълум бўлди.

Улар Мирзачўл тумани, “Мустақиллик” маҳалласи ҳамда Жиззах шаҳрининг Бобур ва Қалия маҳаллаларида яшовчи 3 нафар аёлни Қозоғистоннинг “Остона” шаҳрига фоҳишалик қилиш учун юбораётганларида қўлга олиндилар.

Аёллар Тошкент вилоятининг Ғишт кўприк чегара постида ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135- моддаси, 2- қисми, “б” ва “е” бандлари асосида жиноят иши қўзғатилган.

(Материалда исми-фамилияси ўзгартирилган).

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот мультимедиа гуруҳи.
скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар