Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Жиззахда қимматбаҳо спиртли ичимликлар қалбакилаштирилган 10 та манзилда тезкор-қидирув тадбирлари уюштирилди

Жиззахда қимматбаҳо спиртли ичимликлар қалбакилаштирилган 10 та манзилда тезкор-қидирув тадбирлари уюштирилди

27 февраль 2020, Четверг
384
0


 Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманида ички ишлар органлари, давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона ходимлари ҳамкорлигида қалбаки спирт ва косметика маҳсулотлари тайёрланаётган 10 та нуқтада рейд ўтказилди. Чунончи, Шароф Рашидов тумани, Қўшкўприк маҳалла фуқаролар йиғини, Сарчашма кўчасида яшовчи фуқаронинг хонадонида уюштирилган тезкор қидирув тадбири давомида қўлбола ароқ ёпиш ускунаси, 209 дона турли ҳажмдаги ароқ маҳсулотлари, 2012 дона шиша қопқоқлари, 2339 та акциз марка топилди.

 Жиззах шаҳри, Хайробод маҳалласи, Бойчибор кўчасида яшовчи фуқаронинг турар жойида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса 370 литр спирт, 59 дона қўлбола ароқ, 2500 дона акциз марка олинган. Бундан ташқари 2862 дона қалбаки атир маҳсулотлари сақланаётгани аниқланди.

 

 Маълумот ўрнида: бир кунда шу каби 10 та манзилда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган ва йирик миқдорда спиртли ичимликлар, атир-упалар, бу маҳсулотларни тайёрловчи ускуналар, хом ашёлар мусодара қилинди. Айтганча, барча нуқталарда фаолият кўрсатганлар ягона жиноий гуруҳга бирикканлиги тўғрисидаги тахминлар ҳам йўқ эмас. Эътиборлиси, айбланувчилар томонидан харидоргир ва нархи баланд ароқ ва косметика маҳсулотлари қалбакилаштирилган.

 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар