Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч

Ўғри ҳибcга олинди

28 февраль 2020, Пятница
158
0

 Жиззах шаҳри, Заргарлик маҳалласидаги “Зебо” савдо маркази ёнидаги “Спарк” русумли автоулов юкхонасидан пульт танлаш йўли билан 2 миллион сўм пул ўғирлаб кетилган. Бу тўғрида Шароф Рашидов тумани, Нурафшон маҳалласи, Тараққиёт кўчасида яшовчи, жабрланувчи О.Ш. маълум қилганидан сўнг Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан тезкор қидирув ишлари амалга оширилди.  

Натижада жиноятни Андижон шаҳри, Боғишамол маҳалласи, Урганч кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1993 йилда туғилган З.Т. содир этганлиги аниқланди. Айни вақтда айбланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасида, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар