Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Тарбиячининг уйига ўғри тушди

Тарбиячининг уйига ўғри тушди

02 март 2020, Понедельник
144
0

 Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган, мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси С.М. Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, номаълум шахс уйига ўғирликка тушганини билдирган.

Шикоятчининг маълум қилишича, жорий йилнинг 28 февралида уйида ҳеч ким бўлмаган. Ўғри яшаш уйи деворидан ошиб, ётоқхонасидан 800 минг сўмлик қўл телефони, 1 миллион сўмлик телевизор ва 1 миллион сўм пулларини олиб кетган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар