Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ғаллаоролда автоуловида гиёҳванд моддаси сақлаб келган фуқаро қўлга олинди

Ғаллаоролда автоуловида гиёҳванд моддаси сақлаб келган фуқаро қўлга олинди

02 март 2020, Понедельник
312
0

 Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ жиноят фош қилинди.

Пахтакор тумани, Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган фуқаро У.Ф. автомашинасини “Тошкент - Термиз” йўналишида бошқариб келаётган вақтда текширилганда автоулов салони орқа ўриндиғи тагидан оғирлиги 28,99 грамм марихуана гиёҳванд моддаси чиқди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар