Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

“Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

03 март 2020, Вторник
601
0

 Жиззах вилояти мусиқали драма театрида “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Тадбирда ҳокимлик, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди. Тантанали тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, соҳада кечаётган ислоҳотлар, жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, вилоят раҳбари янгиланиш, гўзаллик фасли бўлган баҳор мавсуми билан иштирокчиларни қутлади.

Тантанада дастлаб ички ишлар органларининг намунали таянч пунктларида хизмат олиб бораётган энг фаол ходимлар ва жамоатчилик вакиллари турли номинациялар бўйича тақдирланди.

 

ЖУМЛАДАН:

“Энг фаол ёшлар етакчиси” номинацияси бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб килишда ижобий натижаларга эришганлиги учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши ёшлар жиноятчилигини олдини олиш ва ҳуқуқий тарғибот бўлими бошлиғи Тўлқин Аҳмедов.

 “Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадирятларни мустахкамлаш бўйича фаол мутахассисноминацияси бўйича Зарбдор тумани, Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Санам Очилова.

 “Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича энг фаол ёрдамчиси” номинацияси бўйича маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва осойишталикни сақлашда ҳуқуқ-тартибот идораларининг, айниқса профилактика инспекторининг фаол кўмакчисига айланган Зомин тумани, Бирлик маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспекторининг ёрдамчиси Камолиддин Намазов. 

 “Адолатли яраштириш комиссияси” номинациясини бўйича намунали фаолият кўрсатиб келаётган Жиззах шаҳар, Ўратералик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғулом Жалилов.

 

 “Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича юксак касб маҳорати ва ҳуқуқий маданияти, хизматга бўлган хақиқий муносабати ва мардлик ҳамда довюраклиги билан ўзини кўрсатган Шароф Рашидов тумани, Олмачи маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи, Шароф Рашидов тумани ИИБ 8-сонли ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори, капитан Улуғбек Расулов.

«Энг фидойи маҳалла раиси» номинацияси бўйича Бахмал тумани, Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Холбўта Муратов.

 “Энг фаол хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор номинацияси бўйича хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ва шу каби бошқа вазифаларни бажаришда касбдошлари орасида алоҳида намуна кўрсатган Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Мафтуна Тулаева. 

Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси номинацияси бўйича Зафаробод тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зубайда Абдуллаева. 

 “Ички ишлар органлари бошлиқларининг энг фаол ёшлар масалалалари бўйича ўринбосари” номинацияси бўйича Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Абдуллаев. 

 Энг фидойи сектор раҳбари” номинацияси бўйича Мирзачўл тумани прокурори Улуғбек Ражабов.

Тадбирнинг асосий қисмида вилоятда фаолият кўрсатаётган 163 та ички ишлар органлари таянч пунктлари орасидан намунали 1, 2, 3- ўринлар банд қилган таянч пунктлари аниқланди:

 

БУЛАР:

 1-ўрин. Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15-сонли ички ишлар органларининг таянч пункти (профилактика инспектори Жамшид Зиёев)

 2-ўрин. Фориш тумани, Хонбанди шаҳар фуқаролар йиғини ҳудудидаги 119-сонли ички ишлар органларининг таянч пункти (профилактика катта инспектори Аслиддин Раупов).

 

 3-ўрин. Ғаллаорол тумани, Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 135-сонли ички ишлар органларининг таянч пункти (профилактика катта инспектори Жўрабек Худайқулов).

“Ички ишлар органларининг намунали таянч пункти” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи якунига бағишланган тантанали тадбир Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамбли ҳамда вилоят санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар,  таниқли сўз усталарининг чиқишлари билан давом этди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар