Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Вилоят ички ишлар бошқармаси музейида қанча тарихий экспонатлар сақланмоқда?

Вилоят ички ишлар бошқармаси музейида қанча тарихий экспонатлар сақланмоқда?

04 март 2020, Среда
187
0

 Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси қошида ташкил қилинган музейга саёҳат уюштиришди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ушбу тизим ўтмишидан сўзловчи гўшага ташрифи аввалида музейнинг яратилиши тарихи ҳикоя қилинди. Билдирилишича, 1984 йилда генерал-майор Ёрулла Норбеков ва подполковник Сувонхон Нормуҳаммадовлар томонидан ички ишлар идоралари ходимларининг ҳаёти ва хизмат фаолияти ҳақида маълумот берувчи Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тарихи музейига тамал тоши қўйилган. Дастлаб экспонатлар сони 15 тани ташкил қилган. Айни вақтда бу ердаги ашёлар миқдори 5 мингдан ошди.

Музейда фақатгина тарихий суратларнинг ўзи 4 мингдан зиёд бўлиб, уларда соҳа фахрийлари, хизмат кийимлари, иш жиҳозлари, жиноятчилардан олинган далилий ашёлар акс этган. Бундан ташқари соҳада фойдаланилган техника ва ускуналар, хусусан, мотоцикл, ёзув машинкалари, алоқа қурилмалари, фотоаппаратлар, қурол-яроғлар давлат мукофоти олган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш имкони мавжуд.

Музейга ташриф буюрганлар осойишталик посбонларининг эл тинчлигини сақлаш, жиноятчиликка қарши кураш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги шарафли хизматлари тўғрисидаги тушунчаларини бойитдилар. Шунингдек, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида уюшган жиноятчиликка қарши кураш натижасида фаолиятига барҳам берилган жиноий тўдалар, улардан олинган дилилий ашёлар билан яқиндан танишилди.

Ташриф доирасида соҳа фахрийларининг фаолияти тўғрисида атрофлича фикр юртилди. Бу каби тадбирлар ички ишлар органларининг ходимлари ҳамда  ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини юксалтириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилиши тайин.

Хуллас, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси қошида ташкил қилинган тарихий музейга саёҳат таассуротларга бой бўлди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар