Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Зоминда чўпон ўзганинг қўйларини сотиб юборгани аниқланди

Зоминда чўпон ўзганинг қўйларини сотиб юборгани аниқланди

06 март 2020, Пятница
121
0

 Зомин тумани, Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган фуқаро М.Н. туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи чўпонлик билан шуғулланиб келаётган фуқаро қўйларини ўз эҳтиёжи учун сотиб юборганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, Даштабод шаҳар, Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1981 йилда туғилган фуқаро У.М. ўзига ишониб топширилган 50 бош қўй ва 10 бош эчкиларни сотиб, пулларини шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан билан жиноят иши қўзғатилган.     

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар