Мурожаат учун телефонлар:
(102) Тезкор
(1102) Ишонч
» » Ички ишлар органларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар муносиб рағбатлантирилди

Ички ишлар органларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар муносиб рағбатлантирилди

09 март 2020, Понедельник
135
0

 Баҳорий айём 8-март – Халқаро хотин қизлар байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ушбу шодиёна арафасида ички ишлар органларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.

Аёлнинг нафосат ва назокати, вафо ва сaдоқати асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлигига ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқлар ва қасидалар аёллар шаънига бағишланади. Вилоят ички ишлар бошқармасида ўтказилган шодиёнада худди шундай аёлларимизни мадҳ этувчи сўзлар янгради.

Соҳа фахрийлари, ички ишлар органларида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейи ўқитувчилари иштирокида уюштирилган тантанада фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижобий натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходималарига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати, фахрий ёрлиғи ва пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғига кўра 28 нафар ходима аёллар ва 134 нафар ишчи-хизматчилари моддий рағбатлантирилди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев юртимизда кечаётган ислоҳотлар, чунончи, аёлларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда эришилаётган натижалар хусусида сўз юритди.

Тантана давомида соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда аёлнинг алоҳида ўрни борлиги таъкидланди.

Бундай тадбирлар шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокама қилиш
Фикр билдириш
Изоҳ (0)
Фойдали ҳаволалар